Ўн беш ёшга тўлмаган болалар ким бўлиб ишлаши мумкин

    Ижтимоий ҳаёт 29 август 2023 1851

    Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 августдаги 419-сонли қарорига асосан маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари соҳасидаги касб ва лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

    Мазкур ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ юқорида қайд этилган лавозимларга ўн беш ёшга тўлмаган болалар меҳнат шартномаси бўйича қабул қилиниши мумкин

    Вазирлар Маҳкамаси қарори Меҳнат кодексининг 118-моддаси асосида қабул қилинган. Ушбу моддада маданий-томоша ташкилотларида, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмасдан асарларни яратиш ва (ёки) ижро этишда иштирок этиш учун ўн беш ёшга тўлмаган шахслар билан меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилиши назарда тутилган. Шунингдек, ўн беш ёшга тўлмаган профессионал спортчилар расман ишга қабул қилиниши мумкин, деб хабар беради “Norma”.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates