Она ва бола саломатлиги марказида 5 кунлик тренинг ўтказиляпти

    Шу кунларда Ўзбекистон мутахассислари Россиянинг йирик миллий акушерлик-гинекологик муассасаси — «Академик В.И. Кулаков номидаги Акушерлик, гинекология ва перинатал миллий тиббиёт тадқиқот маркази» Федерал давлат бюджет муассасаси экспертлари иштирокида оналар ва болалар ўлимини камайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни ўрганяпти.

    29 июлда бошланган Халқаро тренинг Ўзбекистоннинг Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБСИАТМ)да ўтказиляпти. Мазкур тадбир икки мамлакатнинг йирик тиббиёт ташкилоларининг ҳамкорлигида ташкил этилган.

    Россиялик тренерлар гуруҳи 8 нафар экспертлардан таркиб топган.

    Тренингнинг ўзига хослиги шундаки, ўқув машғулотлари тиббий стимуляторларни қўллаган ҳолда олиб бориляпти. 30 кишидан иборат иштирокчилар таркибини акушер-гинекологлар, неонатологлар, шунингдек, тиббий муассасалар раҳбарларидан иборат 3 та гуруҳ ташкил этади.

    Тренинг очилишида РИОваБСИАТМ директори Наталья Надырханова таъкидлаганидек, россиялик ҳамкасбларимизнинг юртимизга ташриф буюриб, етарли даражада ўзбек мутахассисларини жалб этиш йўли билан бундай тўғридан-тўғри илғор тажриба алмашинуви жуда муҳим. Бу олинган билим ва кўникмаларини бошқаларга — мамлакат ҳудудларидаги кўп сонли мутахассисларга бера оладиган тренерларни тайёрлаш имконини беради.

    В.И. Кулаков номидаги Марказнинг бўлим бошлиғи тиббиёт фанлари доктори Елизавета Хаматханова сўзларига кўра, бу каби халқаро тренинглар 2011 йилда 10 та мамлакат билан ҳамкорлик қилишдан бошланган бўлиб, бугун қарйиб, 44 та мамлакатни қамраб олади.

    Тренинглар бир қатор мамлакатларнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига, бугун эса Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришишга интилишининг бир қисми бўлиб қолди. Айниқса оналар ва болалар ўлимини камайтириш йўналиши каби муҳим масалада.

    Айнан мана шу мақсадда бундан 12 йил аввал Москвада « Халқаро симуляцион марказ очилганида иш Москвага бир қатор мамлакатлар мутахассисларини ўқишга таклиф қилишдан бошланган эди. Бугун эса бу қамров икки бараварга кўпайган. Чунки Россия Федерациясининг етарли тажриба орттирган экспертлари бевосита ўзлари бошқа мамлакатларга чиқиб, жойларда бугунги тренинг каби ўқувлар олиб боришлари мумкин.

    «Ва албатта бу ишда биз асосий эътиборни Россияни умумий ўтмиши бўлган МДҲ мамлакатларига, хусусан, Ўзбекистонга қаратамиз. Бу мамлакатлар ҳамиша устуворликка эга бўладилар, улар учун Москвада ўқишга кўп квоталар ажратилади. Бундай ўқувларда қўлга киритган ютуқларини қўллаши керак бўлган миллий тренерлар институтини ривожлантириш жуда муҳим. Бундай тренерлар Москванинг Халқаро симуляцион марказида йилига бир ёки икки марта янгиланган тренинглар ўташ имконига эга бўлади. Бу янги илм ва услубларни мунтазам тарқатиш жараёнини кенгайтириш имконини беради. Шифокорларни ўқитишдан ташқари тизим бўлинмалари раҳбарларини ҳам ўқитиш зарурдир. Бусиз силжиш бўлмайди», — дея таъкидлайди Е. Хаматханова.

    Она ва бола саломатлиги марказининг пойтахт ва вилоятлардан келган мутахассислари учун ўқиш 3 августга қадар давом этади.

    Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates