Ўқишни кўчириш бўйича ўтказилган тест синовлари юзасидан апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди

    Апеллация аризалари 27 августга қадар my.uzbmb.uz сайти орқали (талабгорнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинади.

    Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

    Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди.

    Талабгор апеллация шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

    Апеллация аризасини берган талабгорга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

    Талабгор хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва рухсатнома билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши лозим, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates