Оқсоқоллар Кенгаши аъзолари чемпионларимизни табриклади

    Мамлакатимизда 10 август 2022 2033

    Туркий давлатлар ташкилоти оқсоқоллар Кенгаши аъзолари 44-Шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик ёшларни тарихий ғалаба билан муборакбод этди.

    Жумладан, Кенгаш аъзолари ушбу оламшумул ғалаба билан бутун Ўзбекистон халқига табрик изҳор этиб, бу тарихий ғалаба нафақат Ўзбекистоннинг балки туркий халқларнинг ғалабаси эканлигини мамнуният билан таъкидлади.

    Ёшларимиз томонидан кўрсатилган ушбу натижа муҳтарам Президентимизнинг шахматга эътибори ва ғамхўрлиги натижаси, албатта.

    Ўзбекистон халқини ушбу ғалаба билан яна бир бор самимий муборакбод этамиз.

    Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Якуббоев Янги Ўзбекистоннинг янги тарихини ёзаётган қаҳрамон ёшларимиздир.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates