Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликни таъминлаш масаласида Ҳукуматга парламент сўрови юборилади

    Яшил сайёра 5 август 2022 2724

    Сенатнинг йигирма тўққизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлдаги ПҚ–5202-сонли қарори ҳамда мазкур масала бўйича Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-370-IV-сонли қарорида белгиланган вазифалар амалга оширилиши ҳолати кўриб чиқилди.

    Таъкидланганидек, мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қарори қабул қилиниб, вазифалар ижроси устидан таъсирчан парламент назорати амалга оширилмоқда.

    Оролнинг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича дунёда муқобил бўлмаган ишлар жадаллик билан олиб бориляпти. Аҳоли учун муносиб турмуш шароит яратиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш, даромадларини кўпайтириш, соғлигини сақлаш ва ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга жиддий эътибор қаратиляпти.

    Қайд этилганидек, мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қарори қабул қилиниб, вазифалар ижроси устидан таъсирчан парламент назорати амалга ошириляпти.

    Қарорда белгиланган тадбирларни бажариш учун Жўқорғи Кенгес депутатлари бириктирилиб, юзага келган муаммоларни бартараф этиш, сусткашликка йўл қўйган масъулларга сенатор ва депутатлик сўровларини юбориш амалиёти йўлга қўйилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлдаги ПҚ–5202-сонли қарори билан тасдиқланган «йўл харитаси»нинг 1-иловасида белгиланган 71 та тадбирдан 20 таси бажарилишига эришилган.

    Шу билан бирга, бугунги кунга қадар «йўл харитаси»нинг 1-иловасида белгиланган 9 та тадбир муддатида бажарилмаганлиги, 5 тасининг муддати кечиктирилганлиги аниқланди.

    Шунингдек, «Йўл харитаси»нинг 2-иловасида кўрсатилган 65 та лойиҳадан 15 таси амалга оширилган. Бироқ, 1 та лойиҳа муддатида амалга оширилмаган ва 6 тасининг муддатини узайтириш бўйича таклиф киритилган.

    Қарорда белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлашга кескин тўсқинлик қилаётган омиллар ҳамда тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида асослантирилган тушунтириш бериш талаби билан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш бўйича қарор қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates