Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилади

    Мамлакатимизда 19 ноябр 2021 2183

    Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

    Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ва «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талаблар (чораларини) ҳамда бошқа қоидаларни бузиш каби ҳуқуқбузарликлар, яъни ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талаблар ҳамда карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация ва йўқ қилиш чоғида бузиш, шунингдек фитосанитария чораларини бузиш, яъни ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмаганлик учун жавобгарлик белгилаш киритилмоқда.

    Шунингдек карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва чиқиш қоидаларини бузиш каби ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик ўрнатилади.

    Бундан ташқари «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши билан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича махсус ваколатли давлат орган эканлиги белгиланади. Шунингдек, ушбу агентликнинг ваколатларини кенгайтириш, ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг мажбуриятларини ошириш назарда тутилган.

    Ҳужжат билан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати тизимига Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман (шаҳар) ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимлари, Республика агрокимёвий таҳлил маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматлари, «Биосифат» республика маркази, ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктлари, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктлари каби тузилмаларни қўшиш белгиланмоқда.

    Бундан ташқари фитосанитарияга оид юқори хавфга эга бўлган карантин остидаги маҳсулотни, экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган экиш материалларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида яшовчи фуқароларга почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориш, шу жумладан багаж ва қўл юкида олиб ўтиш тақиқланади.

    Ушбу Қонун ҳам сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates