Россияда қурғоқчиликка қарши курашишнинг янги усули кашф этилди. Энди мамлакат компаниялари тупроққа биокўмир ва микроблар қўшиш орқали кимёвий моддалар ва сув таннархини 25 фоизга арзонлаштира олади.
“Yuma Green” МЧЖ томонидан доривор ўсимликлар экстрактлари асосида биологик фаол моддалар субстанцияларини олишнинг илмий лаборатория базасини яратилиб, 2022 йил июнь ойидан маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Корхона йилига 2000 тонна доривор ўсимликларни қайта ишлаш имкониятига эга.
Маълумки, ғўзанинг заракунанда ҳашаротлари июль ойида оммавий кўпаяди. Шу сабабли Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида ғўза зараркунандаларига қарши кураш бўйича 1–30 июль кунлари “Долзарб ўттиз кунлик” эълон қилинди.
«Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига Халқаро молия ташкилоти (IFC) делегацияси ташриф буюрди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ташриф буюрган Бутунроссия ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот институти федерал давлат буджет ташкилоти (ФГБУ «ВНИИКР») вакилларидан иборат делегация Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишди.
Маълумки, 2018 йилда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда Россия Федерациясининг «VNIIKR» Бутунроссия ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган эди.
Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.
Республика Фанлар академияси Ботаника институти олимлари томонидан дуккакдошлар оиласи танга ўт туркумига мансуб янги ўсимлик тури кашф этилди.
Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси инспекторлари томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий давлатлардан мамлакатимизга уруғликлар, экиш материаллари, мевалар ва бошқа карантин остидаги маҳсулотларни олиб келиш билан боғлиқ бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.