Ёнғин содир бўлган жойдан олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Кадрларда аҳоли вакиллари юқори қаватлардан хавфсиз жойга олиб ўтилаётганини кўриш мумкин.
“6 июнь куни соат 11:56 да Остона шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаментининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари Мухамедханов кўчасидаги турар-жой мажмуасининг автотураргоҳида ёнғин содир бўлганлиги ҳақидаги хабардан сўнг ҳодиса жойига етиб боришди.
Ўт ўчирувчилар 7 дақиқа ичида етиб келиб, автотураргоҳда автомобиль ёнаётганини аниқлашди, дейилади хабарда.
Ёнғин содир бўлган жойда зудлик билан тезкор штаб ташкил этилди, ўт ўчирувчилар текширув ишларини олиб боришди ва юқори қаватлардаги одамларни хавфсиз жойга олиб ўтишди, деб хабар беради tengrinews.kz.