Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди

    Айни пайтда Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида Осиё Олимпия кенгаши (ООК)нинг 44-Бош Ассамблеяси ўтказилмоқда.

    Ассамблея кун тартибига мувофиқ, ташкилотнинг раҳбарлик лавозимларига сайловлар бўлиб ўтди. Ташкилотнивақтинчалик бошқариб бораётган Ража Рандхир Сингх ООК Президенти этиб сайланди. Шунингдек, 5 таминтақага вице-президентлар овоз бериш йўли билан аниқлаб олинди.

    Биз учун аҳамиятли тарафи, Отабек Умаров Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистондан иборат Марказий Осиё минтақаси бўйича ташкилот вице-президенти этиб сайланди.

    Тадбирда сўз олган Отабек Муҳаммадалиевич қитъамиз спорти жаҳонда янада катта эътирофга сазоворбўлаётгани, бунинг исботи ўлароқ Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Осиёнинг 4 давлати ТОП-15 таликданжой олгани, Президентимизнинг спортни қўллаб-қувватлашлари билан Ўзбекистон ўз тарихида энг яхшинатижани қўлга киритганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, билдирилган ишончни оқлашга, минтақадаОлимпизимнинг пок ва эзгу ғояларини янада кенг тарғиб қилишга ваъда берди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates