баннер
22 мар 2025
12:18

    ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи “Келажакка қадам” дастури амалга оширилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-61-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, олий таълим ташкилотларининг битирувчиларининг ишга жойлаштиришига кўмаклашишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи “Келажакка қадам” дастури амалга оширилади:

    • ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истаги бўлган олий таълим ташкилотларининг битирувчи босқич талабалари учун бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш жараёнида тўлиқ ҳамроҳлик қилиш, шу жумладан қулай шартларда молиялаштириш;
    • олий таълим ташкилотларининг битирувчи ва қуйи босқич талабалари ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказиш ва ғолибларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш.

    Бунда:

    • салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар, шу жумладан йирик корхоналарнинг олий маълумотли мутахассисларга эҳтиёжини аниқлаш ва мутахассисларга қўйиладиган талабларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади;
    • танлов ғолибларини салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар буюртмасига кўра индивидуал касбий таълим дастурлари асосида касбга дастлабки тайёрлаш тадбирлари молиялаштирилади;
    • индивидуал касбий таълим дастурларида ишлаб чиқариш объектларида амалиёт ўташ ва чет элдаги олий таълим ташкилотларида қисқа муддатли ўқув курсларида қатнашиш имконияти яратилади.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech