Ўттиз тўртта электропоезд харид қилинади

    “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 34 та замонавий электропоездлар сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилди.

    Бундан кўзланган мақсад мамлакатимиз туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш, темир йўл транспортида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янги босқичга олиб чиқиш ҳисобланади. Бинобарин, бу бугунги кун талаби.

    Мазкур тендер электропоездларга техник хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни етказиб бериш, шунингдек, кадрлар тайёрлашни ҳам назарда тутади.

    Ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳаракат таркибини янгилаш, замонавий электропоездларни харид қилиш бўйича “Stadler”, “Skoda”, “Talgo”, “Hyundai”, “CAF”, “Siemens”, “Alstom”, “Hitachi”, “Pesa”, “CRRC-Dalian” каби дунёнинг энг илғор компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.

    34 та замонавий электропоездларнинг харид қилиниши натижасида 8 та — “Тошкент – Жиззах – Тошкент”, “Тошкент – Келес – Тошкент”, “Навоий – Бухоро – Навоий”, “Самарқанд – Жиззах – Самарқанд”, “Самарқанд – Шаҳрисабз – Самарқанд”, “Самарқанд – Қарши – Самарқанд”, “Андижон – Хонобод – Андижон”, “Нукус – Хива – Нукус” янги йўналишлари ташкил этилади.

    Янги йўналишларда темир йўл қатновининг йўлга қўйилиши натижасида бир йилда 5 миллион 925 минг 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади.

    Шунингдек, 10 та мавжуд йўналишларда эса қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

    Янги йўналишларда поездлар ҳаракатининг йўлга қўйилиши ва мавжуд йўналишларда қўшимча қатновларнинг ташкил этилиши орқали бир йилда жами 22 миллион 473 минг 500 нафар йўловчига сифатли хизмат кўрсатишга эришилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates