Италияда аккумуляторли поездлар ишга туширилади

    Италиянинг асосий темир йўл ташувчиси 135 та янги авлод поездларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Тахминларга кўра, улар учта қувват манбаларидан, жумладан дизель, электр энергияси ва аккумуляторлардан фойдаланишлари мумкин.

    Мутахассисларнинг фикрича, аккумуляторларда ҳаракатланиш углерод чиқиндилари ва ёқилғи сарфини икки баравар камайтиради.

    Янги поездлар соатига 160 километр тезликка эриша олади. Бироқ батареяларда улар 15 километрдан кўп бўлмаган масофани босиб ўтишлари мумкин. Шунинг учун, аввало, шаҳарлар бўйлаб ҳаракатланаётганда ва уларга кираверишда поездлар батареяларга ўтказилади. Улар икки йилдан кейин 100 километрдан ортиқ масофани босиб ўтадиган электр поездни ишга туширмоқчи. 2030 йилгача аккумуляторларни тўлиқ такомиллаштириш режалаштирилган, деб хабар беради mir24.tv.