Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган мазкур мажмуа Озарбайжон Президентининг 2022 йил июнь ойидаги мамлакатимизга ташрифи чоғида очилган эди.
Олий мартабали меҳмон ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, атоқли сиёсий ва давлат арбоби, мустақил Озарбайжоннинг асосчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди.