Тошкент шаҳар ҳокимлигида Санкт-Петербург делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

    Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов томонидан қабул қилинган делегацияга Санкт Петербург шаҳрининг губернатори маслаҳатчиси, «Санкт-Петербург архитекторлар уюшмаси» минтақавий ижодий жамоат ташкилоти президенти Владимир Григорьев раҳбарлик қилди.

    Учрашув давомида икки шаҳар ўртасида тажриба алмашинуви учун имкониятлар катта эканлиги таъкидланиб, пойтахтимизда амалга ошириладиган меъморий лойиҳаларда россиялик архитектор ва қурувчиларнинг иштирокининг имкониятлари муҳокама этилди.

    Бундан ташқари истиқболли архитектура ва шаҳарсозлик ечимлари, соҳадаги ишларни мувофиқлаштириш, лойиҳалаш ва қурилиш жараёнларини тартибга солиш каби мавзуларда мулоқот ўтказилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates