Тошкент: ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон ва Мирзо Улуғбек туман бўлимлари томонидан ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдосига чек қўйиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган У.Ш. жами 2 500 кг қуритилган тамаки маҳсулотини фуқаро С.Х.га 5 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “M.M.”га қарашли савдо шохобчаси сотувчиси И.Қ. харидорга акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо шохобчасидан умумий баҳоси 146 млн сўмлик жами 6 547 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

    Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates