Ўзбек тили онлайн таълим платформаси ишлаб чиқилди

    Жорий йил 15 март куни мазкур платформанинг тақдимоти бўлиб ўтди.

    “Ватандошлар” жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбек тили онлайн таълим платформасини ишлаб чиқди.

    Мазкур лойиҳа дунёнинг турли мамлакатларида яшаётган ватандошларнинг фарзандлари ўзбек тилини ўрганишлари, қадриятлар ва урф-одатлар билан яқиндан танишишлари, ўзбек тилида мулоқот маданиятларини шакллантиришга мўлжалланган.

    Машғулотлар Фонднинг муаллифлик ҳуқуқи асосида ягона автоматлаштирилган электрон порталга жойлаштирилди. Машғулотларда фақат рўйхатдан ўтган ватандошлар фойдаланишлари мумкин. Машғулотларни муваффаққиятли тамомлаган ўрганувчиларга махсус сертификат тақдим этилади. Ўзбек тили онлайн таълим платформаси А1 даражаси 8 та модулда (ҳар бир модулда 3 тадан мавзу) 24 та машғулотлар орқали ўргатилади.

    Жорий йил 15 март куни Ўзбек тили онлайн таълим платформасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

    Шунингдек, мазкур тақдимотга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондаги ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари, Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази тингловчилари ташриф буюрдилар.

    Бундан ташқари, тадбирни онлайн тарзда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари, дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қилаётган ватандошлар ҳам кузатиб боришди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates