Ўзбекистон -Беларусь парламентларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳокама этилди

    Бугун, 27 августда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова билан учрашди.

    Учрашувда икки давлат парламент вакиллари МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Парламентлараро Иттифоқ каби халқаро парламент ташкилотлари доирасида фаол ҳамкорлик қилаётганлигига урғу берилди.

    Шунингдек, икки давлат дўстлик гуруҳлари фаолиятига ҳам эътибор қаратилиб, бу борадаги фаолият кўриб чиқилгани ва Комиссия номи Беларусь Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича Сенат парламентлараро комиссияси деб қайта номлангани маълум қилинди.

    Учрашувда қонун ижодкорлиги, гендер ва ёшлар сиёсати, таълим, тиббиёт соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш, ҳудудлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш, ҳудудларни рақамли ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилди.

    Шунингдек, томонлар Ўзбекистон -Беларусь аёллари бизнес-форуми моҳиятига ҳам тўхталиб ўтди.

    Мазкур бизнес-форумнинг иккинчи марта ўтказилиши аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши ўртасида 2024–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси («йўл харитаси»)ни имзоланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates