Ўзбекистон ва Қирғизистон ишбилармонлари учинчи бор учрашди

    Бизнес 13 март 2024 909

    Жорий йил 12 мартда Ўзбекистон -Қирғизистон Ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    Тадбир Қирғизистон Республикаси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Умидбек Сафаров, Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президенти Темир Сариев, тегишли вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек 80 га яқин икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

    Кун тартибидаги асосий масалалар Ўзбекистон -Қирғизистон тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшма тадбиркорликни ривожлантириш бўлди. Мазкур масала юзасидан жамғарма бошқаруви раиси Азиз Аалиев ташкилот фаолияти ва имкониятлари ҳақида маъруза қилди. Бундан ташқари, тез бузиладиган маҳсулотлар учун яшил йўлак, умумий лаборатория, санитария назорати, қўшимча назорат-ўтказиш пунктлари очиш ва темир йўл орқали юк ташиш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама этилди.

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги 5 йилда 5 баробарга ошиб, 2023 йил якунига кўра қарийб 1 миллиард долларни ташкил этди, шундан экспорт 630 миллион доллардан, импорт эса 320 миллион доллардан ортиқни ташкил этди.

    Ишбилармонлар кенгаши йиғилишида Қирғизистон Республикасининг “Alaiku Organics” ва Ўзбекистон Республикасининг “Milk House” компаниялари озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди, шунингдек B2B форматидаги учрашувлар якуни бўйича бир қатор шартномалар имзоланди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates