Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарининг таъкидлашича, 2026 йилда Манас Бишкек ва Ўшдан кейин учинчи давлат аҳамиятига эга шаҳар мақомини олади. Унинг фикрича, Жалолобод номини ўзгартириш, унинг истиқболли ривожланиши ва мамлакат учун ортиб бораётган аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, стратегик жиҳатдан тўғри қарор бўлди.
“Баъзи сиёсатчилар Манас Қирғизистон пойтахтига айланади, дейишди. Агар бунга лойиқ бўлсак, нега бўлмас экан? Вақт кўрсатади. Лекин бунинг учун шаҳар ва аҳоли тайёр бўлиши, психологик тайёрланиши керак. Пойтахт бўлиш осон эмас: шаҳарга катта маблағ ажратилган, уни ўзгартириш, замонавий қилиш керак”, дейди Қамчибек Ташиев.
Унинг сўзларига кўра, шаҳарда ривожланишга қаратилган қурилиш ва инфратузилма ишлари жадал олиб борилмоқда ва Манас Қирғизистоннинг энг замонавий ва ривожланган шаҳарларидан бирига айланиши керак, деб хабар берди 24.kg.








