Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг Фарғона вилоят бўлими, «Фарғона ҳақиқати» «Ферганская правда» газеталари таҳририяти Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон – Хитой: ШҲТ доирасида ҳамкорлик» мавзусида фотокўргазма ва танлов ташкил этилди.
15 август куни Фотосуратлар уйида кўргазманинг расмий очилиш ҳамда танловнинг тақдирлаш маросими ўтказилди.
Мазкур кўргазма ва танловга мамлакатдаги 27 та фотоижодкор 500 дан зиёд фотосурат тақдим этди. Ҳайъат улардан 94 тасини танлаб олди ва кўргазмага қўйилди.
Шунингдек, улар орасидан ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Кўргазма 22 августга қадар давом этади.












