Бахтиёр Саидов ШҲТнинг Бош котиби билан учрашди

    Шу йилнинг 4 март куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазирлигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби Нурлан Ермекбаев билан учрашди.

    Учрашувда ташкилот доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, шунингдек, аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    “Ташкилот ташкил топганидан буён ШҲТ амалий ва прагматик ҳамкорликнинг муҳим майдонига айланди. Ўзбекистон кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақанинг умумий равнақига ҳисса қўшишга содиқлигича қолади“, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates