Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь август ойларида хориждан қиймати 236,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 2,6 млн дона мобил телефон импорт қилинган.
Мобил телефонлар импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 318 579 тага ошган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг 8 ойида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 2,1 млн дона
— Вьетнам – 405,5 минг дона
— Ҳиндистон – 70,3 минг дона
— Гонконг – 27,1 минг дона
— БАА – 3,4 минг дона