Ўзбекистон хориждан газ сотиб олиш ҳажмини 5 карра оширди

    Шу йилнинг январь–июль ойларида мамлакатимиз жами 983,7 миллион долларлик табиий газ импорт қилган. Аммо бу кўрсаткич 2023 йил мос даврида 201 миллион долларни ташкил этган.

    Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, Ўзбекистонга июль ойида 174,2 миллион долларлик газ импорт қилинган. Бу 2023 йил июлига нисбатан 174 баравар кўп. Яъни ўтган йилнинг июль ойида хориждан 1 миллион долларлик газ сотиб олинган.

    Статистик рақамларга қараганда, жорий йилда Ўзбекистон газ импортига қуйидаги миқдорларда маблағ сарфланган:

    — Январда — 35,6 миллион доллар;

    — Февралда — 131,1 миллион доллар;

    — Март — 193,6 миллион доллар;

    — Апрель — 102,6 миллион доллар;

    — Май — 108,4 миллион доллар;

    — Июнь — 166,3 миллион доллар.

    Ўтган 7 ойда мамлакатга 983,7 миллион долларлик табиий газ импорт қилинган. Ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткич эса 201 миллион долларга тенг бўлган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates