Ўзбекистон 8 ойда қанча электромобиль импорт қилгани маълум бўлди

    Ўзбекистон шу йилнинг январь-август ойларида энг кўп Хитой ва Қозоғистондан электромобиль импорт қилган.

    Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

    Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 166,8 млн АҚШ долларига 12 913 та электромобил импорт қилган.

    8 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:

    — Хитой – 12 840 та

    — Қозоғистон – 22 та

    — Гонконг – 15 та

    — Германия – 12 та

    — БАА – 10 та

    — АҚШ – 9 та