Ўзбекистон аҳолиси рационида йод танқислиги мавжуд

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

    Йод танқислиги касалликлари патологик ҳолат бўлиб, қалқонсимон безнинг дисфункцияси билан боғлиқ ҳолда организмда йоднинг етарли даражада истеъмол қилинмаслиги билан боғлиқ жараён ҳисобланади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) йод танқислигини ўткир глобал тиббий-ижтимоий ва демографик муаммо деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини ўз ичига олган эндемик ҳудудларнинг (130 дан ортиқ мамлакатларда) барча аҳолиси ЙТК ривожланиш хавфи остида яшайди.

    Мазкур ташкилотнинг хулосасига кўра, дунё аҳолисининг 1/3 қисмидан кўпроғида ЙТК ривожланиш хавфи юқори. Шу билан бирга 740 миллион аҳолида ЙТК (бўқоқ) кўринишлари мавжуд бўлса, 50 миллион аҳоли мия дисфункцияси ва ақлий заифликка эга.

    Бироқ, йод танқислигига қарши кўп йиллик кураш олиб борилаётганига қарамасдан, ҳанузгача дунёнинг кўплаб мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам йод танқислиги муаммоси тўлиқ ҳал этилмаган. Ҳозирга келиб, Ўзбекистон шароитида аҳолиси йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфи бўлмаган ҳудуд йўқ. Негаки республиканинг шу кунгача ўрганилган барча ҳудудларида аҳоли рационида йод танқислиги мавжудлиги кузатилган.

    Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ҳудудларда олиб борилган тадқиқотларга кўра, фуқаролар томонидан кунлик ўртача йод истеъмоли сезиларли даражада камайган бўлиб, бор-йўғи 32-64 мкг ни ташкил этади. Зарур бўлган минимал миқдори эса – 150-200 мкг га тенгдир.

    ЖССТ фикрига кўра эндемик бўқоқнинг спорадик шакллари 5%га камайишига эришилса, у ҳолда ЙТК тўлиқ бартараф қилинган ҳисоблансада, Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда йод танқислиги оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда.

    Йод танқислиги туғма гипотиреоз билан касалланиш даражасини оширади, ҳомила ва янги туғилган чақалоқларда миянинг қайтарилмас шикастланишига, ақлий заифликка олиб келади. ЖССТ экспертларининг фикрича, йод танқислиги ақлий заифликнинг энг кенг тарқалган сабаби бўлиб, фақат оқилона ёндашиш орқали унинг олдини олиш мумкин.

    Жаҳонда йод танқислигини бартараф этиш билан шуғулланадиган нодавлат, нотижорат ташкилоти маълумотига кўра, дунёнинг 96 дан ортиқ мамлакатларида тузни мажбурий йодлаш стратегияси мавжудлиги ва унинг қонунчиликда белгилаб қўйилгани, ҳозирги пайтда ушбу муаммони ҳал қилиш йўлларидан бири бўлиши мумкин.

    Ўзбекистон Республикасининг “Йод танқислиги касалликларининг профилактикаси тўғрисида”ги 2007 йилда қабул қилинган қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг ижросини таъминлаш борасида Санэпидхизмати томонидан қатор чора тадбирлар амалга оширилиб келмоқда.

    Республика бўйича бугунги кунга 102 та йодланган ош тузини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхона, цехлари фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналарда ваколатли органни хабардор қилган холда ўтказилган текширишлар давомида лаборатория текширувлари учун олинган ош тузи намуналаридан улар таркибида йодланганлик даражаси белгиланган меъёрларга жавоб бермаган ҳолатларда уларни қайта йодлаш учун худудий санэпидхизматларининг тақиқлаш тўғрисидаги қарори билан уларнинг реализацияси тўхтатилди.

    Жумладан, Андижон туманидаги “CAMARA SALT GROUP” ОКдан 4,8 тонна, Марғилон шаҳар "Марғилон Элит туз" МЧЖдан 2,0 тонна, Зангиота тумани “Покиза Туз Савдо” МЧЖдан 2,0 тонна ва бошқа корхоналарда сифатсиз маҳсулотлар реализацияси тақиқланиб, жаъми 70,0 тонна тузни қайта йодлаш бўйича корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates