Ўзбекистон Божхона қўмитасига АҚШ томонидан 50 дона СТ-40 кўрик мажмуаси тақдим этилди

    Ушбу ускуналар чегара хавфсизлиги ва хизмат фаолияти самарадорлигини оширишда ўз самарасини беради

    Божхона қўмитасида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

    Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги божхона ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилишди.

    Тадбир доирасида Божхона қўмитасида АҚШнинг Экспорт назорати ва чегара хавфсизлиги (EXBS) дастури доирасида 50 дона СТ-40 кўрик мажмуасини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

    АҚШ элчиси Ж.Хеник ушбу ускуналар чегара хавфсизлиги ва хизмат фаолияти самарадорлигини оширишда ўз самарасини беришини таъкидлаб ўтди.

    Шунингдек, АҚШ томонидан келгусида Божхона қўмитаси учун зарур бўлган ускуналарни танлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш мумкинлигини билдирилди.

    Шу билан бирга, учрашувда жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида АҚШнинг EXBS дастури томонидан Божхона қўмитаси ходимлари учун СТ-40 кўрик мажмуасидан самарали фойдаланиш бўйича ўқув курси ўтказилиши режалаштирилиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates