Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори Гарвард университетида

    Фан 19 сентябр 2024 526

    ЎзДЖТУ Жаҳон адабиёти кафедраси мудири, профессор Гулноз Искандаровна ва мустақил изланувчи Феруза Маннонова шу кунларда АҚШнинг энг нуфузли Гарвард, Бостон, Коннектикут, Бинҳемтон университетларининг Қиёсий адабиётшунослик марказларида малака оширмоқда.

    Ташриф давомида проффессор Гулноза Халлиева раҳбарлигидаги “Компаративистика” электрон платформасини яратиш инновацион лойиҳаси режаси асосида мазкур университетларда Гулноза Халлиеванинг ўзбек, турк, рус, инглиз тилларида нашр этилган “Қиёсий адабиётшунослик” қўлланмалари, электрон платформа ва яқинда ташкил этилган “Компаративистика” журналининг илмий-педагогик салоҳияти борасидаги тақдимот бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, профессор Гулноза Халлиева “Қиёсий адабиётшунослик“ фани методологияси бўйича маъруза ўқиб, ўз билим ва кўникмаларини хориж университетлари вакиллари билан бўлишди.

    — Бостон университетида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар шарафига университет биносининг юқори қисмига юртимиз байроғи илиб қўйилган. Бу ҳар бир ўзбек учун ўзгача бир ғурур ҳиссини беради, — дейди профессор Гулноза Халлиева.

    Мазкур хизмат сафаридан кўзланган асосий мақсад: Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетида ҳам компаративистика марказини очиш ва қиёсий адабиётшунослик, таржимашунослик ихтисослиги бўйича олиб борилаётган илмий ишлар савиясини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқишдан иборат.

    Маълумот учун: Ушбу хизмат сафарида профессор Гулноза Халлиева ва Феруза Маннонова American Comparative Literature Assosiation (ACLAга аъзо бўлишга муваффақ бўлди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates