Ўзбекистон делегацияси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этяпти

    Олий Мажлис Сенати Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этяпти.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, Комиссия БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ишчи органи бўлиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш бўйича халқаро стандартларни ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

    Икки ҳафта давом этадиган тадбирда БМТ ва фуқаролик жамияти вакиллари Пекин декларациясининг амалга оширилишини муҳокама қиладилар.

    Сессия қашшоқликни бартараф этиш, институтлар салоҳияти ва молиялаштиришни кучайтириш орқали гендер тенгликка эришиш ва барча хотин-қизлар имкониятларини кенгайтиришга бағишланади.

    Ташриф доирасида, шунингдек, БМТ тузилмалари раҳбарлари, қатор давлатларнинг президентлари, ҳукумат раҳбарлари ва вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates