Ўзбекистон делегацияси Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар молиявий разведка бўлинмаларининг Форумида иштирок этди

    Ўзбекистон делегацияси шу йилнинг 8-10 октябрь кунлари Озарбайжон Республикаси Шуша шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар молиявий разведка бўлинмаларининг Форумида иштирок этди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Мазкур халқаро тадбирда 7 та давлатдан (Венгрия, Озарбайжон, Туркия, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикаси) ташриф буюрган молиявий разведка бўлинмалари ҳамда бир қатор халқаро ташкилотлар (ФАТФ, МОНЕЙВЭЛ, Евросиё гуруҳи, БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва бошқалар) вакиллари қатнашди.

    Форумда иштирокчилар томонидан жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда молиявий разведка бўлинмалари фаолиятига илғор технологиялар ва инновацион ечимларни татбиқ қилиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ўзаро тажриба алмашинилди.

    Бундан ташқари, Форум доирасида Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжон Республикаси Молиявий мониторинг хизмати раиси Заур Фатизада билан икки томонлама учрашув ташкил этилиб, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида англашув Меморандуми имзоланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates