“Дунё“ ААнинг маълум қилишича, парламент юқори палатаси маълумотига кўра, унда Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Озарбайжон Миллий Межлиси аъзолари ҳамда икки мамлакатнинг Ёшлар парламентлари вакиллари иштирок этади.
Форум мақсади парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборатдир.
Анжуман якунлари бўйича стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, устувор соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, қўшма ташаббусларни самарали амалга ошириш бўйича ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга қаратилган якуний ҳужжат қабул қилиш назарда тутилган.







