Ўзбекистон элчиси Туркия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Илҳом Ҳайдаров Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ишонч ёрлиқларини топширди.

    "Дунё" ААнинг хабар беришича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги чуқурлаштирилган кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ўртасида самимий ва дўстона муносабатлар қарор топгани алоҳида таъкидланди. Йил охирига қадар режалаштирилган олий ва юқори даражадаги тадбирларга эътибор қаратилди.

    Ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни, иқтисодий дипломатияни янада ривожлантириш учун юқори салоҳият мавжудлиги, яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард АҚШ долларига етказишнинг муҳимлиги қайд этилди.

    Туркия Президенти Ўзбекистон элчисига ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади ҳамда дипломатнинг ўз вазифаларини адо этишида барча давлат ташкилотлари яқиндан кўмак беришини қайд этди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates