Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев вафот этди

    ФА президенти, юқори энергиялар физикаси соҳасида халқаро миқёсда таниқли ва эътироф этилган олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик Беҳзод Содиқович Йўлдошев 2024 йилнинг 28 август куни 79 ёшида вафот этди.

    Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.

    Беҳзод Йўлдошев 1945 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У 1968 йилда ТошДУни тугатган. Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтида илмий ходим (1968—83), директор (1990 йилдан) бўлган. Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника илмий тадқиқот институтида лаборатория мудири (1984—90). Ўзбекистон Фанлар академияси президенти (2000-2006) сифатида фаолият юритган.

    Олим бир қанча халқаро академиялар ва халқаро жамиятлар аъзоси, хорижий университетлар фахрий доктори. ЭСО халқаро мукофоти лауреати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби ва "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган.

    Шунингдек, Беҳзод Йўлдошев бир қанча халқаро академиялар ва халқаро жамиятлар аъзоси, хорижий университетлар фахрий доктори бўлган.

    Yuz.uz таҳририяти марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates