Ўзбекистон фуқаролари 40 га яқин давлатга визасиз ва яна 42 та давлатга эса соддалаштирилган тартибда кириш имкониятига эга

    Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари 40 га яқин давлатга визасиз, яна 42 та мамлакатга эса соддалаштирилган тартибда кириш имкониятига эга.

    Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.

    "2023-2025 йилларда Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд, Ўмон, Эрон каби 10 га яқин давлат билан визасиз режим жорий этилди, - деб ёзади ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурханов ўзининг tеlegram-каналида. - Шунингдек, Саудия Арабистони, Қатар, Ветнам каби бир қатор мамлакатлар фуқароларимиз учун виза тартибини енгиллаштирди.

    Ҳозирги вақтда ўнлаб давлатлар билан фуқароларимизнинг хорижга чиқишини янада осонлаштириш бўйича фаол музокаралар давом этмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини изчил давом эттириб, Ўзбекистон фуқароларига халқаро майдонда кенгроқ имкониятлар яратади".

    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қуйидаги давлатларга визасиз кириш имкониятига эга:

    • Антигуа ва Барбуда
    • Арманистон
    • Барбадос
    • Беларусь
    • Бирлашган Араб Амирликлари
    • Доминика
    • Эрон
    • Фаластин
    • Филиппин
    • Гаити
    • Гамбия
    • Грузия
    • Гренада
    • Кения
    • Кот-дЪИвуар
    • Малайзия
    • Микронезия
    • Мўғулистон
    • Молдова
    • Намибия
    • Озарбайжон
    • Қирғиз Республикаси
    • Қозоғистон
    • Россия
    • Цент-Винсент ва Гренадин ороллари
    • Сейшел ороллари
    • Шри-Ланка
    • Суринам
    • Таиланд
    • Тожикистон
    • Туркия
    • Украина
    • Хитой Халқ Республикаси
    • Ўмон

    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қуйидаги давлатларга кириб келганда виза олишлари мумкин (Visa on arrival):

    • Боливия
    • Бурунди
    • Гвинея-Бисау
    • Индонезия
    • Иордания
    • Кабо-Верде
    • Камбоджа
    • Комор ороллари
    • Лаос
    • Ливан
    • Мадагаскар
    • Макао
    • Малдив ороллари
    • Маврикий
    • Мавритания
    • Мозамбик
    • Непал
    • Никарагуа
    • Палау
    • Қатар
    • Руанда
    • Самоа
    • Саудия Арабистони
    • Серра-Леоне
    • Того
    • Тувалу
    • Ямайка
    • Зимбабве
    • Шарқий Тимор

    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қуйидаги давлатларга кириш учун электрон виза олишлари мумкин (e-visa):

    • Эфиопия
    • Экваториал Гвинея
    • Габон
    • Гвинея
    • Ҳиндистон
    • Жанубий Судан
    • Жибути
    • Конго Демократик Республикаси
    • Лесото
    • Малави
    • Нигерия
    • Уганда
    • Ветнам
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates