Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиёда тенгсиз деб топилди!

    Спорт 1 ноябр 2023 1145

    Мазкур номинацияда Эрон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси номзодлари кўрсатилган эди.

    Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг «AFC Annual Awards» йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қувонарли томони, Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси» номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

    Қайд этиш жоиз, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Осиёнинг турли футбол тадбирларига мезбонлик қилди ҳамда ўзаро лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, тарихда илк бор U-23 ва U-20 Осиё чемпионатлари, шунингдек, ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котиблари конференцияси мамлакатимизда ўтказилди. Қитъа миқёсидаги турли саралаш баҳслари, клублар ўртасидаги турнирлар, аёллар футболи, CAFA мусобақаларида OʻFA фаоллик кўрсатди. Ушбу саъй-ҳаракатлар OFK томонидан муносиб эътироф этилди.

    Мазкур номинацияда Эрон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси номзодлари кўрсатилган эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates