Эртадан бошлаб республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво совуқлашади

    26-27 сентябрь кунлари фронт ўтишида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

    Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати юқори бўлади ва 30-35° ни ташкил этади. Фақат Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 20-25° гача пасаяди.

    Эртага ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади ва ҳафта охиригача Ўзбекистон ҳудуди нисбатан совуқ антициклон периферияси таъсири остида бўлади.

    Эртадан бошлаб республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво совуқлашади, кундузги ҳарорат 22-27° гача пасаяди. 29-30 сентябрда кечалари ҳарорат пасаяди, кечаси ва эрталаб термомерт устуни 10-15° гача пасаяди.

    26-27 сентябрь кунлари фронт ўтишида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Жанубнинг энг чеккасида ва Фарғона водийсида шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.

    Республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага 27 сентябрь куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.