Ўзбекистон ҳудудларнинг инвестициявий салоҳияти мустаҳкамланяпти

    Инвестициялар 26 сентябр 2022 942

    Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев «International Development Ireland» (IDI, Ирландия Республикаси) раҳбариятини қабул қилди. Охирги бир йил давомида экспертлар гуруҳи Бухоро ва Хоразм вилоятларининг инвестициявий салоҳиятини ривожлантириш бўйича иш олиб борган эди.

    Компания вакиллари ИТСВ ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ва IDI ўртасида тузилган шартноманинг биринчи блоки доирасида бажарилган ишлар тўғрисида ҳисоботларни тақдим этди. Хусусан, компания Бухоро ва Хоразм вилоятларининг инвестициявий салоҳиятини ривожлантириш бўйича комплекс Стратегияларни ишлаб чиққани, вазирлик раҳбарияти ва ходимлари ҳамда инвестицияларни жалб этиш соҳасига масъул ташкилотлар вакиллари учун бевосита ва онлайн тарзда хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича малака ошириш дастурига мувофиқ тренинглар ўтказгани қайд этилди. Машғулотларда Ирландия Республикаси Инвестицияларни жалб этиш агентлиги мутахассислари иштирок этди.

    Компания мутахассислари томонидан Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари кўмагида IDI ҳудудий офислари очилди, ҳамда иккала вилоятда 25 та компаниянинг инвестициявий имкониятлари баҳоланди. 620 инвесторга ҳудудда яратилган имкониятлар тўғрисида маълумотлар етказилди, улардан 16 нафари таклифларга қизиқиш билдириб ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокараларни бошладилар. Инвесторлар асосан тиббий ва меҳмонхона хизматлари, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, чорвачилик, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ва сотиш йўналишлари билан қизиқдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Учрашув якунида компания вакиллари Ўзбекистонда фаолиятини давом эттиришга тайёрлигини билдирдилар. IDI Вазирликнинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини трансформациялаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган концепцияни ишлаб чиқиб, тақдим этади. Концепция навбатдаги музокаралар давомида кўриб чиқилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates