Ўзбекистон илк бор 2022 йилда халқаро тадқиқотларда иштирок этади

    АОКАда Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилинди.

    Анжуманда Ўзбекистонда мактаб таълими сифатининг халқаро даражада баҳоланиши, ўқувчиларни халқаро тадқиқотларга тайёрлаш, “STesting” лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди. Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан мазкур халқаро тадқиқотлар, PISA, TIMSS ва PIRLS баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш мақсадида А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан “STesting” лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳага 2020 йил декабрь ойида старт берилган бўлиб, 8 ой давом этди. Бунда 40 дан ортиқ мутахассислар фаолият олиб бориб, 100 дан ортиқ видеолар яратилди ва «STesting» платформаси ишга туширилди.

    «STesting» электрон платформаси бу – халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) доирасидаги топшириқлар билан ишлаш кўникмасини шакллантиришга қаратилган электрон тизим ва видео маҳсулотларни ўз ичига олган инновацион платформадир. Платформага 1000 тадан ортиқ тестлар жойлаштирилди.

    Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш, тестларни ечиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган мазкур электрон платформа сентябрь-октябрь ойларида белгиланган мактабларда тажриба синовидан ўтказилди. Энг муҳим жиҳатларидан бири ушбу тест тренажёр платформадан фойдаланиш мутлақо бепул. Мазкур платформа орқали ўқитувчи ва ўқувчилар халқаро баҳолаш дастурларининг топшириқларини ўзида мужассам этган электрон тест тизимида ўз билимларини синаши, шунингдек, ота-оналарга мўлжалланган видео маҳсулотлар билан танишиши орқали халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришлари мумкин.

    Яна бир эътиборли жиҳати, ўқитувчи ва ўқувчилар таълим жараёнида фанлараро интеграцияни таъминлашда электрон платформа материалларини бепул юклаб олиш имкониятига эгалар.

    Таъкидлаш жоизки, «STesting» электрон платформаси – ўқувчиларни илм-фан ютуқларидан бохабар бўлишлари, атроф-муҳит ва инсон саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этувчи қарорларни мустақил қабул қила олишлари, табиий бойликларни асраш, эгаллаган билимларини реал ҳаётий вазиятларда қўллай олиш, табиат ва жамият ҳодисаларига нисбатан муносабат билдира олиш каби кўникмаларини ривожлантириш, уларни ҳаётга тайёрлаш ва замонавий касбларга бўлган қизиқишларини оширишда муҳим кўмакчи вазифасини ўтайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates