Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси ҳамкорлигида 2025 йилнинг 12 февраль куни “UZTELECOM” “Bukhara Conference Hall”мажмуасида “Миллий медиа ва сунъий интеллект: муаммо, ечим ва истиқболлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференция давомида медиа соҳасидаги замонавий технологиялар, сунъий интеллектнинг ривожланиш тенденциялари ва уларнинг жамиятга таъсири ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.
Конференциянинг асосий мақсади – Ўзбекистонда медиа соҳаси ривожланишини янги технологиялар, хусусан, сунъий интеллект имкониятлари билан бойитиш ҳамда халқаро тажрибаларни ўрганишдир.
Тадбир давомида нуфузли экспертлар томонидан нодавлат телеканалларда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, истиқболлари ҳамда медиа контентни рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Конференция доирасида медиа соҳасида сунъий интеллектни жорий этишнинг афзалликлари, дуч келинаётган муаммолар ва истиқболдаги режаларга бағишланган пленар мажлис бўлиб ўтади.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.