Ўзбекистон Нотариал палатасига раиси сайланди

    Шу йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг II Конференцияси ўтказилди.

    Беш йил мобайнида Ўзбекистон Нотариал палатаси олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни муваффақият билан амалга оширди. Бугун Тошкент давлат юридик университетининг мажлислар залида бўлиб ўтган Ўзбекистон нотариусларининг II Конференциясида 128 нафар делегат иштирок этди.

    Анжуманда делегатлар орасидан Саноқ комиссияси ҳамда котиб сайлаб олинди. Шундан сўнг Нотариал палатанинг Бошқарув аъзоси Воҳиджон Саатов томонидан Ўзбекистон Нотариал палатасининг I конференциясида олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш борасида ҳисоботни ўқиб эшиттирди. Ҳисобот бир овоздан қабул қилинди.

    Конференция кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Ўзбекистон Нотариал палатасини 5 йил давомида бошқариб келаётган Дилшод Ашуров сўзга чиқди ва ўз ҳисоботида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

    Хусусан, ташкил топганига атиги 1 йил тўлганида Нотариал палата Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлди. Нотариал палата раиси Д.Ашуров 2023 йил февраль ХНИнинг халқаро нотариал ҳамкорлик комиссия вакили этиб, 2023 йил июль ойида 2024 йил учун Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари бўйича Кенгаш президенти этиб, 2023 йил ноябрь ойида ХНИ Бош Кенгаши аъзоси этиб сайланди.

    Бугунги кунда Нотариал палата ўзига 1113 нафар нотариусни жам қилган бўлиб, деярли 99, 3 фоиз нотариус Юристлар малакасини ошириш марказида ўз малакаларини оширди. Нотариуслар касби ва тизим нуфузини ошириш борасида устувор йўл харитаси белгилаб олинган. Стажёрлар билан учрашувлар ташкил этилиб, стажёрларнинг малака имтиҳонидан ўтиши таҳлил қилинди. 2024 йилда 60 нафар стажёр малака имтиҳонини муваффақиятли топширди. Шунингдек, ҳуқуқшунослик факультети мавжуд барча олийгоҳлар билан меморандум имзоланган. “Бўлажак нотариуслар” клуби муваффақиятли ишлаб турибди. Улардан 66 фоизи нотариат соҳасида фаолият олиб боришни мақсад қилган.

    Шунингдек, конференциядаделегатлар томонидан бир овоз билан 14 нафардан иборат бўлган Бошқарув аъзолари ва Тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари сайланди. Шунингдек, Палата раиси лавозимига шу кунга қадар нотариат тизимини бошқариб келган Ашуров Дилшод Рустамович раис этиб сайланди.

    Бундан 5 йил илгари ўтказилган Таъсис конференциясида бир овоздан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг Уставига мувофиқ, келгуси беш йилда Нотариал палатанинг вазифалари белгилаб олинди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates