Ўзбекистон Очиқ маълумотлар портали "Open Data Institute"нинг олтин даражадаги сертификатига сазовор бўлди

    Жорий йилнинг 5 декабрь куни  Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича “ Gold level” олтин  даражадаги сертификатини қўлга киритди.

    Маълумот ўрнида: "Open Data Institute" томонидан тақдим этиладиган турли даражадаги сертификатларни дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва портал олган.

    Энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган атиги 3 та сайтдан бири – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти - stat.uz. бўлса, “Gold level” олтин даражадаги сертификатга эга бўлган жами 9 та сайт ва порталдан бири – data.egov.uz – Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали ҳисобланади.

    Очиқ маълумотлар сертификати очиқ маълумотларнинг сифатли нашр этилишини баҳолаш ва тан олиш учун Очиқ маълумотлар институти томонидан ишлаб чиқилган ва қўллаб-қувватланадиган бепул онлайн воситадир.