Эндиликда мактаб директорлигига номзодлар махсус сертификатига кўра тайинланади

    Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб таълимини тубдан ислоҳ қилиш, ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу бўйича давлат раҳбари томонидан қатор ҳужжатлар имзоланди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 майдаги "2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони ва 21 июндаги “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштириш, таълим сифатини яхшилашда дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

    Юқоридаги фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 декабрга қадар мактаб директори лавозимига номзодларнинг билим, кўникмаларини баҳолаш ва шунинг натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш амалиётини йўлга қўйиш, номзодларни менежерлик сертификатини олиши учун A.Aвлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида махсус пулли дастурлар асосида жамоада ишлаш, ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш, ахборот-коммуникация технологиялари кўникмаларига ўқитиш белгиланган.

    Бу вазифаларни бажаришда Халқ таълими вазирлигининг A.Aвлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ректори Аюбхон Раджиев хизмат сафари билан Япония давлатида бўлиб қайтди.

    Японияда мактаб директори лавозимига номзодларни тайёрлаш тажрибасини ўрганиб, Цукуба университети билан Ўзбекистон мактаб директорларини миллий сертификатлаш моделини ишлаб чиқишга келишилди.

    Айни вақтда мазкур курсларни ташкил этиш учун ишчи ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилди. Ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқишда миллий ва хориж тажрибаси ўрганилди.

    Шунингдек, ўқув режа ва дастурлар мазмунига Президент ҳузуридаги бошқарув академияси, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бош илмий-методик марказнинг тажрибали мутахассисларидан хулосалар олинди.

    Эндиликда мактаб директори лавозимига тайинланадиган янги номзодлар, директорларни ўқитиш махсус курсида ўқиган ва якуний имтиҳондан ўтиб, менежерлик сертификатини олган бўлиши шарт.

    Яъни, Миллий-тадқиқот институти томонидан мактаб директори лавозимига номзодларнинг бошқарув соҳасига оид билим, кўникмалари баҳоланиб, натижаси бўйича менежерлик сертификати берилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates