Биринчиси, халқаро стандарт - ISO 14001:2015 экологик менежмент тизимига, иккинчи сертификат эса соғлиқни муҳофаза қилиш ва хавфсиз меҳнатни таъминлаш менежмент тизими - ISO 45001:2018 халқаро стандартига берилди.
Сертификатларни халқаро сертификалаш агентлиги "Cert International" МЧЖ директори Марат Хабибулин ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсановга топширди.
Муқаддам, ОКМКда ҳар икки йўналишда "Cert International" халқаро сертификатлаш ташкилотининг аудиторлари томонидан халқаро стандартга мувофиқлиги юзасидан халқаро сертификатлаш аудити ўтказилди ва аудит якунлари бўйича халқаро сертификатлар тақдим этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Комбинат ахборот хизмати