Сертификатлаш тизимида халқаро ҳамкорлик ўрнатилди

    Бизнес 26 сентябр 2023 1563

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Линеапелле кўргазмаси доирасида Буюк Британиядаги Халқаро сертификатлаштириш ташкилоти (SLF) ижрочи директори Дебора Тайлер билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон чарм пойабзал корхоналарининг яна бир гуруҳини ушбу ташкилотнинг сертификатларини олиш жараёнларини тезлаштириш, ва уларнинг ишлаб чиқаришига Европа сифат менежментини жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

    Маълумот учун, SLF терини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш соҳасида экология, меҳнат, ижтимоий ва иқтисодий тамойилларнинг амалга оширилишини баҳоловчи йирик халқаро сертификатлаш ташкилоти ҳисобланади. Ушбу ташкилотдан сертификат олиш корхоналарнинг Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг барча стандартларига тўлиқ мос келишини англатади. Бугунги кунда 200 дан ортиқ корхона ташкилотга аъзо.

    Мулоқотда ташкилотга Ўзбекистоннинг халқаро сертификат талабларини хусусан, экология, меҳнат ва ижтимоий йўнлаишларда амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг бир гуруҳ корхоналарини ташкилот аъзолиги ва амалдаги бошқарув тизимини Европа Иттифоқи стандартларига мослаштириш юзасидан фикр алмашилди.

    Мазкур сертификат олишни режалаштирган “Top Quality Brand”, “Angren Charm Invest”, “Peng Sheng Charm”, “Hamkor Nur-Savdo” корхоналарида техник параметрлар, бошқарув тизими ва маҳсулот сифатини ташкилот сертификатларига мослаштириш жараёнлари якунига етаётгани маълум қилинди. Ушбу корхоналарга SLF сертификатларини тез фурсатда топшириш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates