Ўзбекистон Президенти БАА вице-президенти билан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Шайх Мансур Ол Наҳаён давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади. Шунингдек, БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг энг эзгу тилакларини етказди.

    Устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

    Яқин мулоқотни давом эттириш ва бўлажак олий даражадаги учрашувларга пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги қайд этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates