Ўзбекистон Президенти Бокуга борди

    Ҳукумат 22 август 2023 3507

    Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Боку шаҳрига борди.

    Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

    Бугун бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувларда икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.