1957 йилда ташкил этилган "Lasselsberger Group" Европадаги қурилиш материаллари, керамика ва минерал маҳсулотларнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси бўлиб, йиллик айланмаси 20 миллиард долларни ташкил этади.
Учрашувда қурилиш материаллари саноатида юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Айни пайтда Самарқанд вилоятида қуруқ аралашмалар ва микрокальцит ишлаб чиқариш, Қашқадарё вилоятида мармарни қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Юқори софликдаги алюминий ва мета-каолин, керамогранит, лок-бўёқ маҳсулотлари ва фиброцемент ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.