Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Ушбу ғалаба Сизнинг ички ва иқтисодий сиёсатдаги ислоҳотларингиз натижасидир. Бу Сизнинг миллий давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш борасидаги ташаббусларингиз ҳамда миллий манфаатларни минтақавий ва халқаро майдонда илгари суриш бўйича позициянгиз Ўзбекистон фуқаролари томонидан қўллаб-қувватланаётгани ифодаси ҳамдир.
Мамлакатингиз Сизнинг раҳбарлигингиз остида бундан буён ҳам жадал ривожланиши ва равнақ топишини тилайман.
Қозоғистон ва Ўзбекистон кўп асрлик ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик анъаналарига асосланган ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлаб боришига ва халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил тараққий этишига ишонаман.
Ўзаро ҳурмат ва англашувга асосланган дўстлигимизни юксак қадрлайман. Келажакда халқларимиз фаровонлиги йўлида яна бир бор учрашишимизга умид қиламан.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик ва битмас-туганмас куч-ғайрат, оилангизга бахт-саодат, биродар Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман!
Самимий тилаклар ила
Нурсултон Назарбоев,
Қозоғистон Республикасининг
Биринчи Президенти - Элбоши
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикасида ўтган Президент сайловидаги ғалабангиз муносабати билан самимий қутловларимни қабул қилгайсиз.
Овоз бериш натижалари Сизнинг мамлакат равниқини таъминлаш, унинг халқаро майдондаги нуфузини изчил ошириш ва биродар ўзбек халқининг фаровонлигини юксалтиришга қаратилган оқилона сиёсатингиз умумхалқ миқёсида қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради.
Ишончим комил, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро англашув тамойилларига асосланган дўстона ва илиқ муносабатлар бундан буён ҳам халқларимизнинг ёрқин келажаги йўлида жадал ривожланишда давом этади.
Ушбу ёқимли фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, давлат раҳбари лавозимидаги масъулиятли фаолиятингизга муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман.
Чуқур ҳурмат билан
Гурбангули Бердимуҳамедов,
Туркманистон Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига катта ишонч билан қайта сайланганингиз билан дилдан қутлайман.
Умуммиллий овоз бериш натижаларига кўра эришилган дадил ғалабангиз Сизнинг Янги Ўзбекистонни – ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги улкан ютуқларга эришган, социал-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожланаётган, халқаро майдонда юксак обрў-эътиборга сазовор мамлакатни барпо этиш ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган стратегик саъй-ҳаракатларингиз умумхалқ миқёсда қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради.
Қозоғистонда Сизни биродар халқларимиз ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдори сифатида билишади ва ҳурмат қилишади.
Ишончим комил, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан икки томонлама стратегик шериклигимизни мамлакатларимиз ва бутун Марказий Осиё манфаатлари йўлида янада юксак даражага олиб чиқишга қодирмиз.
Кун тартибидаги барча долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун Сизни яқин вақтда Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи билан келишга таклиф этаман.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга Ватан ва халқ хизматидаги фидокорона фаолиятингизга янги муваффақиятлар тилайман.
Ҳурмат ила
Қасим-Жомарт Тоқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Қадрли Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикаси Президентидек юксак лавозимга қайта сайланганингиз муносабати билан Сизга самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни йўллаш менга катта мамнуният бағишлайди.
Сизга мустаҳкам соғлик, фаровонлик, дўст Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти йўлидаги фаолиятингиз янада сермаҳсул бўлишини, биродар ўзбек халқига эса тинчлик-осойишталик, барқарорлик ва равнақ тилайман.
Президент сайловидаги ишончли ғалабангиз Сизнинг мамлакатни изчил ривожлантириш ва халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатингиз бутун халқ томонидан қўллаб-қувватлаётганининг яна бир ёрқин тасдиғи бўлди.
Мамлакатга раҳбарлигингизнинг навбатдаги даврида биродар Ўзбекистон бу йўлда янги чўққиларни забт этишига ишонаман.
Сизнинг Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик шаклидаги конструктив ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги изчил интилишингизни юксак баҳолайман.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Тожикистон билан Ўзбекистоннинг самарали давлатлараро ҳамкорлигини бундан буён ҳам халқларимиз фаровонлиги ва бутун минтақа манфаатлари йўлида илгари сурамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатларимиз муносабатларини янги амалий мазмун билан бойитишга биргаликда ҳаракат қилишга тайёр эканимни билдираман.
Ҳурмат билан
Эмомали Раҳмон,
Тожикистон Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Қирғиз Республикасининг халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Сайлов натижалари Ўзбекистоннинг кўпмиллатли халқи Сизга юксак ишонч билан қараётганини яна бир бор яққол кўрсатди.
Сизнинг оқилона ва узоқни кўра биладиган раҳбарлигингиз остида Ўзбекистон давлатчиликни ривожлантиришда улкан муваффақиятларга эришишига қатъий ишонаман.
Мамлакатимизда Сизнинг Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш ҳамда Марказий Осиё халқларининг равнақи йўлида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган катта ҳиссангизни юксак қадрлашади.
Биз бундан буён ҳам сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга, кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик анъаналарига асосланган икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш устида биргаликда ишлашга тайёрмиз.
Ушбу ёқимли имкониятдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятингизга янги муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилайман.
Ҳурмат билан
Садир Жапаров,
Қирғиз Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланганингиз билан Сизни дилдан қутлайман.
Сайловдаги ишончли ғалабангиз – Сизнинг мамлакат фаровонлиги йўлидаги сиёсатингиз биродар ўзбек халқи томонидан қўллаб-қувватлаётгани, ҳақиқий етакчи сифатида Сизга катта ишонч ва ҳурмат билан қараётганининг ёрқин ифодаси.
Озарбайжон ва Ўзбекистонни халқларимизнинг муштарак маънавий қадриятларига асосланган дўстлик ва биродарлик муносабатлари чамбарчас боғлаб туради. Алоқаларимизнинг бугунги даражаси, ушбу мустаҳкам пойдеворга қурилган ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз кундан-кунга кенгайиб бораётгани катта мамнуният бағишлайди.
Бой миллий-маънавий қадриятларимиздан куч олаётган Озарбайжон-Ўзбекистон дўстлиги ва стратегик шериклиги биродар халқларимиз иродасига мувофиқ бундан буён ҳам юқорилаб, мустаҳкамланиб боришига ишонаман.
Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, биродар Ўзбекистон Республикасининг фаровонлиги ва равнақи йўлида олий давлат лавозимидаги фаолиятингизга янги муваффақиятлар тилайман.
Ҳурмат билан
Илҳом Алиев,
Озарбайжон Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Олий давлат лавозимига қайта сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Ишончли ғалабангиз юксак обрў-эътиборингиз, сайловчиларнинг сизга бўлган ишончи баланд эканининг ёрқин ва шубҳасиз далили бўлди. Халқ кучли, мустақил, замонавий давлат барпо этиш борасида танланган йўлга содиқ эканини тасдиқлади.
Сизнинг тажрибали раҳбарлигингизда Ўзбекистон Республикаси жадал ривожланишда, иқтисодий салоҳияти ва халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлашда давом этади.
Умид қиламанки, яқин вақтда иккимиз шахсан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилиб оламиз.
Ушбу ёқимли фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, сиҳат-саломатлик, битмас-туганмас куч-ғайрат ҳамда Ватан фаровонлигини кўзлаб мўлжалланган режаларингизга муваффақиятлар тилайман.
Ҳурмат билан
Александр Лукашенко,
Беларусь Республикаси Президенти
Қутловлар келиши давом этмоқда.