Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан маданий алмашинув янада кенгайишини қўллаб-қувватлади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Озарбайжон маданияти кунларини ўтказиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси маданият вазири Адил Каримлини қабул қилди.

    Учрашув аввалида Адил Каримли давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломлари ва энг эзгу тилакларини етказди.

    Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини, шу жумладан устувор ҳисобланган гуманитар соҳадаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    Мамлакатимиз етакчиси сўнгги йилларда маданий алмашинув фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этди.

    Жорий йил бошидан буён Боку шаҳрида Ўзбекистон илм-фани ва маданияти кунлари, кўргазма ва "Лазги" миллий балети премьераси муваффақиятли ўтказилди.

    Бугун бошланган Озарбайжон маданияти кунлари доирасида шоир ва мутафаккир Муҳаммад Фузулий китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, кўргазма, саҳна асарлари намойишлари ва бошқа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

    "Йўл харитаси" асосида фаол мулоқотни ва табирларга бой маданий дастурни давом эттириш, ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ ва АЙСЕСКО каби халқаро ташкилотлар доирасида қўшма ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates