Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси билан учрашди

    Ҳукумат 16 март 2023 5368

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни Анқара шаҳридаги Туркий давлатлар ташкилоти фавқулодда саммити доирасида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

    Ўтган йилги тарихий аҳамиятга эга олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

    Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар, яқинда ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг самарали якунлари, товар айирбошлаш кўрсаткичлари ошаётгани ва устувор тармоқларда шериклик кенгайиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

    “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ишларини бошлаш ҳамда энергетика, машинасозлик, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда муҳим кооперация лойиҳаларини илгари суришга муҳим эътибор қаратилди.

    Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates