Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президенти билан амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

    Ҳукумат 15 апрел 2023 4117

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президентига оғир жудоликка учрагани –бувиси, ҳурматли Огулабат эдже Бердимуҳамедова ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан чин дилдан ҳамдардлик билдирди.

    Суҳбатда Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    Яқинда ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, ташқи сиёсий идоралар, транспорт, маданият вазирликлари доирасидаги учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг самарали натижалари ижобий баҳоланди.

    Савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари, энг аввало, “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо сонасини ташкил этиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Давлат раҳбарлари бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилиб, бир-бирини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан қутладилар, эзгу тилаклар билдирдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates